Tasodifiy hikoya: Xotin va (mardikor) seks
MeH хотиним жуда секис эротика кизикамиз хар канда... davomini o`qish
Рекомендуем

adban.suadban.suadban.su
Library | Qarindoshlar

Фаришта синглим (якун)

Added:admin (07.09.2018 / 22:59)
Rating:rating 49 article (0)
Reads:820
Comments:0
Кўзимдаги ёшни яширмоқчи бўлиб маҳкам бағримга босдим Гавҳаримни...

-Йиғламанг ака, нимага йиғлайсиз. Менга нима олиб келдингиз, -дея қўлимдаги елим халтага ишора килди.
-Булар сенга, ёқтирган нарсаларингни олиб келгандим. Икки кундан кейин туғилган кунинг, биринчи ўзим табриклагим келди. Илохим тезрок соғайиб чиқ, -дея қўлимдагиларни тутказдим унга.
Касалхона боғида анча гаплашиб ўтирдик. Кетар чоғим эса:
-Ўзингни йўқотиб қўймагин Гавҳар! Кучли бўл. Аллоҳ сени синаяпти. Шукр қил, чунки фақат яхши кўрган бандасига дард беради Аллоҳ, эсингдан чиқарма шуларни, -дея бағримга босиб ҳайрлашдим. Икки кун ўтиб ҳамма қариндошларимиз йиғилишиб Гавҳаройни туғилган кунини касалхонада нишонлашди. Ман эса боришга имкон тополмаслигимни билиб сал аввалроқ табриклаб келишга қарор қилгандим. Ўша куни ишда эдим, ММС орқали расмлардан жўнатиб турди синглим. Операция куни ҳам етиб келганди бу орада. Яна кўпчилик қариндошлар йиғилишдик касалхонада. Онам эса қандайдир дадил эдилар. Ичимдагини ўқигандек манга қараб:
-Гавҳарим албатта эсон-омон чиқади операциядан мана кўрасан! Сочини қирқишаётганда кўзидан бир томчи ёш чиқмади. Мен она бўлиб туриб қизим бунчалик кучли эканлигини билмагандим...- дедилар. Шу вақтда ҳамширалар жарроҳлик аравасида синглимни олиб чиқишди:
-Гавҳар операцияга тайёр, гаплашиб олишингиз мумкин, -дея синглимни олдимизга олиб келишди. Онам бағрига босиб кўз ёш тўкдилар:
-Эсингдан чиқарма қизим, мен шу ерда кутаман сени. Аллоҳимга омонат, -дедилар. Атайин охирида синглимни кузатиш учун бир чеккада тишимни тишимга босиб турардим. Дадам, холаларим, аммамлар, амаким, тоғам, келинойимлар оқ йўл тилаб дуо қилишди синглимга.
Ё Тангрим! Синглим йиғламасди! Ҳамма билан кулиб ҳайрлашди. Мен эса кўз ёшларимни тия олмасдим. Ниҳоят ҳайрлашиш навбати менга келди. Қўлидан маҳкам тутиб пешонасидан ўпдим. Шундагина кўзларига ёш келди Фариштамни:
-Йиғламанг ака...- деди аста.
-Айтган гапларим эсингдами?
-Ҳа, эсимда ҳаммаси. Сизлар учун курашаман мен. Худо ҳоҳласа ўзим юриб чиқиб кетаман шу касалхонадан. Мана кўрасиз...
-Борақол, Аллох паноҳида сақласин, -дея ҳайрлашдим. Уни секин операция хонаси томон олиб кетишди. Онам эса... Онам, Онажоним! Нима деб юпатай сизни? Кўзларингиздаги ёшни кўриб қандай тилим сўзга келсин Онажон?! Минг азобда олти фарзанд ўстирганингиз каммиди Она?! Онамнинг кўзларидаги ёшга, касалхона деворларини титратиб юбораётган фарёдига мен қандай чидай?
Операция бошланди. Ҳар бир сония соатдек ўтарди назаримда. Ўша кун атрофимдаги баъзи одамларни асли қандайликларини кўрсатди... Телефоним жиринглади. Сардор акам! -Ассалому алейкум Сардор ака.
-Ваалейкум ассалом, биз келдик! -дердилар кулиб.
-Қаерга келдинглар, ким билан келдинглар? -сўрадим ҳайрон бўлиб.
-Ҳа дарвоза олдига чиқ ахир кўрасан ким билан қаерга келганимизни. Югуриб ташқарига чиқсам Сардор акам билан Нурали акамлар туришарди. Ўша дамда қанчалик хурсанд бўлиб кетганимни сўз билан баён этиб бера олмайман. Улар билан кўришарканман, бирма-бир таскин бера бошлашди. Шунақа кунда ёнимда бўлиш учун келишибди улар. Шу атрофдаги кафега кириб ўтирдик. Мени чалғитиш учун, кўнглимни кўтариш учун бири олиб, бирлари қўйиб гапиришарди ҳар ёқдан. Улар билан вақт ўтиши осон кечди. Тўрт соат ўтирибмиз гаплашиб. Онамга юпанч бериш мақсадида касалхонага йўл олишди улар ҳам ман билан. Бу инсонларнинг бу яхшилигини ҳеч қачон унутмайман. Улар билан шу сайт орқали танишганмиз. Лекин иккаловини ҳам туғишган акаларимдек кўраман...
Операция салкам етти соатга чўзилди ва ичкаридан бир ҳамшира чиқиб дадамни чақирди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас дадам онамга қўнғироқ қилиб:
-Ичкарига киринглар, ҳаммаси яхши тугади, -дедилар. Онамнинг хурсандлигини кўрсангиз эди... Ҳаммани бир-бир бағриларига босиб чиқдилар қувонч ёшлари билан:
-Айтмаганмидим? Айтмаганмидим ҳаммаси яхши тугайди деб?! Бу МЕНИ ГАВҲАРИМ, МЕНИ ГАВҲАРИМ!!! - дея севинардилар... Шу хотираларни эслаб ишим ҳам якунига етганини сезмай қолибман.
(охиргача сигмаябди давоми бор)
Download txt | fb2
Home
0 / 36© SeksUy.Ru

Uzbekcha seks Videolar, SeksUz Узбекча секс-SeksUz Uzbekcha seks Videolar, Узбекча секс-Seks.uz uzbekcha seks Seks Seks.Uz Seks.Ru Sex.Uz Sex.Ru секс хикоялар Seks Hikoyalar секс ру | SeksUy.RU| Порно видео эротика в 3gp | Порно фото Порно видео Секс ХХХ раздел Узбекча секс видеолар | Sizga uzbekcha seks videolar, erotik hikoyalar, kerakmi unda saytimizga tashrif buyuring!

weplog.ruwaplogSextop.su
Y SeksUy.Ru